Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ЛХРда теракт уюштиришни режалаштирган украиналик қўпорувчиларнинг махфий жойи аниқланди

Махфий жойдан бир нечта пулемёт, гранатомёт, турли калибрли патронлар топиб олинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Луганск халқ республикасида (ЛХР) Луганск шаҳрида теракт уюштиришни режалаштирган украиналик қўпорувчиларнинг махфий жойини аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, махфий жойдан бир нечта пулемёт, гранатомёт, турли калибрли патронлар, жумладан, хорижда ишлаб чиқилган патронлар топиб олинган.
Мусодара қилиниши керак бўлмаган ўқ-дорилар жойида йўқ қилинган.
Манбанинг сўзларига кўра, ҳозир террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар аниқланмоқда.