ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Кремль Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазиятни Украина томонидан иншоотнинг ўққа тутилиши давом этаётгани сабабли хавотирли деб баҳоламоқда, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Ҳали ҳам ташвишли, Украина томони ҳали ҳам ўққа тутиши мумкин деб ҳисобланмоқда”, - дейди у.
Aтом энергияси бўйича халқаро агентлик (МAГAТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси келаси ҳафта Украинага ташриф буюришини маълум қилганди. Унинг Россияга ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Песковнинг қайд этишича, Гросси билан учрашув Владимир Путиннинг режасида йўқ.
Запорожье атом электр станцияси Днепрнинг чап қирғоғида Энергодар яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станцияси - ҳар бири бир гигаватт қувватга эга олтита энергия блоки мавжуд. 2022 йилнинг март ойидан бошлаб у Россия ҳарбийлари назорати остида. Украина ҳарбийлари Энергодар ва шаҳарга туташ объект ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.