Таъкидланишича, Берлин бошқа мамлакатлардан, хусусан, Қозоғистондан нефть етказиб берилиши билан ўз захираларини тўлдира олмайди. У ердан хомашё транзити учун Россиянинг “Дружба” нефть қувури зарур. Натижада Берлин Москва билан нефть етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боришга мажбур бўлади.
Германия расмийларининг хом нефть тақчиллигига қарши кураш бўйича самарасиз чоралари нафақат фуқаролар, балки ҳукумат амалдорлари орасида ҳам танқидларга сабаб бўлди.
“Келажак истиқболлари катта ташвиш уйғотади”, - деб хулоса қилади телеканал.
5 декабрдан Европа Иттифоқининг Россия нефтини етказиб беришга қўйган эмбаргоси кучга кирди ва нарх чегараси амал қила бошлади. Ушбу чекловлар денгиз орқали ташиш учун қўлланилади, яъни улар “Дружба”га тааллуқли эмас.
Декабрь ойи охирида Россия президенти Владимир Путин жавоб чоралари тўғрисидаги фармонни имзолади. Масалан, ҳужжат нарх чегараси кўрсатилган шартномалар бўйича етказиб беришни тақиқлайди ва нефть маҳсулотлари савдосини чеклашга уринишларга ҳам худди шундай муносабат билдириши кутилмоқда.