Ғарб учун “сўнгги украин аскари қолганича” оз қолди

Куни кеча НАТОнинг бош котиби Йенс Столтенберг Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтириш муҳимлиги ҳақида гапирди
Sputnik
Ушбу баёнот икки вазият туфайли аҳамиятли. Биринчидан, У Соледарнинг Россия қўшинлари томонидан озод этилиши вақтида эълон қилинди. Қолаверса, Столтенберг Украинани Ғарб томондан қўллаб-қувватлашни аҳамиятини айнан мана шу воқеалар фонида айтиб ўтди. Иккинчидан, Шимолий Атлантика альянси раҳбари бу сўзларни Европа комиссияси билан қўшма учрашувдан олдин айтди.
Эслатиш жоизки, бундан бир кун олдин, сешанба куни, НАТО ва ЕИ раҳбарияти томонидан ҳамкорлик ҳақида декларация имзоланди. Европа номидан ўз Европа Кенгаши раиси Шарль Мишель ва Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ўз имзолари билан тасдиқлашди. Ҳужжатда таъкидланган Украина воқеалари нуқтаи назаридан, Европани Америка ҳарбий режалари тўсиғига тортиш жараёни қизғин давом этмоқда.
Бироқ, фронтдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Ғарбнинг тактикаю стратегиясига ҳам бир қатор саволлар пайдо бўлади.
Соледар ва Артёмовскнинг (Киев шаҳарнинг эски номи - Бахмутдан фойдаланади) ҳарбий аҳамиятига оид экспертлар ва расмийларнинг фикрлари бир-биридан фарқ қилади. Баъзилар Соледарнинг озод этилиши билан УҚК нинг энг муҳим мудофаа линияси бузилгани айтишмоқда. Ва бу ДХР ҳудудининг озод этилиши вазиятини анча ўзгартиради. Бошқаларнинг айтишича, ушбу воқеанинг аҳамиятини бўрттириш керак эмас - бу муҳим, лекин маҳаллий ғалаба.
Бошқалар эса ушбу аҳоли пунктларининг ҳеч қандай аҳамияти бўлмагандек кўрсатишмоқда. Масалан, Владимир Зеленскийнинг Соледарга Россиянинг ҳужумини “телбалик” деб атаган эди ва у ерда ҳужум қилишга арзигулик ҳеч нима йўқлигини назарда тутган: “Россия у ерда нима олишни истади? Ҳаммаси бутунлай тамом бўлган бўлса, ҳаёт қолмаган бўлса”.
Тўғри, шунда беихтиёр савол пайдо бўлади: хўш, унда нима учун УҚК у ерга бир дунё аскарлар жойлаштирган? Чунки кузатувчиларнинг Украина томондан ҳалокатли дея айтилаётган йўқотишлар борасида қарашлари бир хил. Киев қўмондонлиги эса у ерга резервларни жўнатаверган, жўнатаверган. Улар эса Россия қўшинлари томонидан тор-мор келтирилган. Қолаверса, Украина қўшинлари учун вазиятнинг ҳеч иш бермаслиги бир неча ҳафтадан буён маълум. Ҳарбий экспертлар узоқ вақтдан бери бир овоздан ҳарбий нуқтаи назардан Украина Қуролли кучлари қўшинларини шаҳардан янги мудофаа чизиғига олиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлишини айтишган.

Аммо, албатта, Киев (ва ундан ҳам кўпроқ Ғарб учун) биринчи навбатда - сиёсий мақсадга мувофиқлик муҳим. Ҳарбий вазият, стратегия улар учун бир пул. Шунинг учун ҳам улар ҳеч украиналикларни ачинмасдан ва иккиланмасдан гўшт қиймалагичга ташлашда давом этмоқда.

Бироқ, бу ерда гап нафақат қарор қабул қилувчиларнинг Украина Қуролли кучлари шахсий таркиби тақдирига бефарқлигида эмас, деган шубҳа ҳам бор. Ғарбнинг ҳозирги геосиёсий қарама-қаршиликда ҳам, умуман олганда ресурсларга муносабати янада муҳимроқ ва кенг кўламли омил бўлиб кўринмоқда.
Уруш ниҳоятда харажатли иш. Уни олиб бориш учун турли ва кенг кўламли – молиявий, инсоний, саноат, энергетик ва бошқа ресурслар керак.
Сўнгги ўн йилликларда Ғарб ҳарбий кампанияларда ҳар қандай душман устида устунлик унинг қўлида бўлганига кўникиб қолган эди. Бу эса, ўз навбатида унда "имкониятларининг чексизлиги" туйғусини оширди.
Демак, шундан Россияга қарши танланган ҳаракат йўналиши - энг тўғри ва шафқатсиз босим. Ғарб ўзининг асосий душмани қилиб қўйган давлатларга қарши мана шундай ҳаракат қилишга одатланган. Аммо бу усул фақат душман тезда синдирилса самарали бўлади. Агар у зарба беришда давом этса ва операция чўзилаверса, ресурсларни сарфлашда бундай исрофгарчилик асоссиз харажатга айланади, қарши таъсирлари эса ниҳоятда қимматга тушади.
Айнан шуларни биз ҳар куни кузатамиз. Бир томондан Украинага пуллар, қуроллар ва яна бошқача ёрдамлар ёмғири ёғмоқда. Қолаверса, бу яна ва яна давом этмоқда. Дарвоқе, бу душманга руҳий тушкунлик таъсирини келтириб чиқариши мумкин.
Аммо бошқа томондан, (жумладан, нуфузли Ғарб манбаларидан) Ғарб ихтиёридаги ресурслар аслида тубсиз эмаслиги ҳақидаги овозлар тобора кучайиб бормоқда.Ва бу 24 февралдан кейин илк ойларда маълум бўлган эди. Қурол захиралари тугаб бормоқда. Уларнинг тўлдирилиши эса, худди қайта тикланиши каби тез ҳал бўлар иш эмас, баъзан йиллар керак бўлиши мумкин. Украина янада оғир ва қиммат тизимларни етказиб бериш керак бўлади, улар эса етказиб берувчи мамлакатларнинг ўзида кўп эмас. Бундан ташқари, уни бошқариш учун юқори малакали экипаж зарур.

Пул босиб чиқарадиган машина, шубҳасиз, АҚШ ва Европа учун Киевга яна бир миллиард маблағ ажратишни осонлаштиради, аммо фақат 2022 йилда, кўп йиллар давомида биринчи марта Ғарб жиловлаш мушкул бўлган ёқимсиз туйғу - ички инфляцияни эслашга мажбур бўлди. Ва янги йилда ишлар осонлашишидан дарак берувчи белгилар ҳам кўринмаяпти.

Аммо агар бу мавзулар барибир Ғарб ахборот соҳасида қимматли ресурсларни сарфлашда эҳтиёткор бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш сифатида янграётган экан, унда яқин истиқболда кузатиладиган инсон ресурслари тақчиллиги ҳақида бир оз ҳам англаш белгилари йўқдек.
Ғарб сўнгги украин аскари қолгунига қадар жанг қилиш ниятини асло яширмайди. Бироқ буни ҳам турлича амалга ошириш мумкин. Соледар учун жанг яна бир бор инсон ресурслари бу томонидан исроф қилинаётганини кўрсатиб берди.
Умуман олганда, бундай муносабат қандай пайдо бўлганини тушуниш мумкин. Украина кўп сонли аҳолига эга мамлакат. Жаҳон банки маълумотига кўра, 2021 йилда мамлакат аҳолиси 44 миллионни ташкил этган. Классик ҳарбий усулларга кўра, тўлиқ миқёсли ҳарбий амалиётлар пайтида мамлакатнинг сафарбарлик салоҳияти аҳолининг 10-20 фоизини ташкил қилади. Яъни, агар биз жуда юқори кўрсаткични олсак, кимдир Украинада деярли тўққиз миллион одамни қурол остига қўйиши эҳтимолини тан олиши мумкин. Ниҳоятда катта рақамлар.
Аммо россиялик ҳарбий экспертларнинг фикрига кўра, Украинадаги узоқ муддатли ноқулай демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда ( албатта, 40 миллион киши узоқ вақтдан бери у ерда бўлмаган, бундан ташқари, вайрон бўлган ҳудудлардаги одамлар, шунингдек, мамлакатни муваффақиятли тарк этган фуқаролар ҳам бор), мамлакатнинг реал сафарбарлик салоҳияти икки миллион кишидан ошиши даргумон - ва шулар ҳам аллақачон тугашга яқин турибди.
Агар бу тахмин ҳақиқий рақамларни кам баҳолаган бўлса ҳам, бу Ғарб Россияга қарши ташлаши мумкин бўлган миллионлаб украиналиклар ҳақидаги хаёллардан кўра ҳақиқатга яқинроқ. Украинада жанг қилаётган чет эллик ёлланма аскарлар сонининг барқарор ўсиши ҳам бунинг билвосита тасдиғи бўлиши мумкин: у ерда ўзларининг инсон ресурслари камая бошлади.
Бундай вазиятда, Украина Қуролли кучларининг катта йўқотишлари эвазига Соледарнинг самарасиз ҳимояси нафақат одамларни маълум бир ўлимга жўнатиш, балки қимматбаҳо ва тез орада танқис бўладиган инсон ресурсларини аҳмоқона исроф қилиш бўлади.
Аммо бу Ғарбнинг Россияга қарши кўрсатаётган ёндашуви - гуёки унинг барча ресурслари тугаймадигандек. Бироқ ўтган йил бу ёлғондан бошқа нарса эмаслигини исботлади. Россия эса ахир ҳали жиддийлашгани йўқ...