Челябинскда ШҲТнинг “Тинчлик миссияси – 2023” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади

Машғулотларда халқаро террорчилар қўллаётган янги тактикага қарши курашиш йўллари ишлаб чиқилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Aвгуст ойида Россиянинг Челябинск вилоятида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг (ШҲТ) “Тинчлик миссияси – 2023” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбий делегациялари “қўшма машғулотларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича штаб музокараларининг биринчи раундида иштирок этиш” учун Екатеринбургга борган эди.
Aввалроқ ШҲТ бош котиби Чжан Мин РИA Новости агентлигига берган интервьюсида Россияда “Тинчлик миссияси-2023” қўшма ҳарбий аксилтеррор қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказиш тўғрисида қарор ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинганини маълум қилган эди.
Чжан Миннинг сўзларига кўра, машғулотларда халқаро террорчилар қўллаётган янги тактикага қарши курашиш, жумладан, дронларга қарши курашиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, кимёвий ва биологик қуроллар қўлланилган террорчилик хужумларининг олдини олиш йўллари ишлаб чиқилади.