ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонга кириб келган аномал об-ҳаво сабабли Амударё қисман музлаб қолди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон гидрометеорология бошқармаси хабар берди.
Амударёнинг Қорақалпоғистондан ўтган қисми музлаган. Мўйноқ туманидан ўтувчи "Қизилжар" гидрологик постида Амударё суви "музлаш" ҳолатига ўтди. Бу ерда ҳаво ҳарорати -30 даражагача совуқ бўлмоқда.
Хоразм вилояти Экология бошқармасининг маълум қилишича, бундай об-ҳаво шароитида ёввойи ҳайвонларнинг озуқа топиш ва табиий шароитларда сув ичиш имкониятлари пасаяди.
Амударёнинг қисман музлаган жойлари Хоразм миллий табиат боғи ходимлари музларни тешиб, ёввойи ҳайвон ва қушларнинг сув ичишлари учун имконият яратишмоқда.
Амударё
© Хоразм вилояти Экология бошқармаси