ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бугун Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган текстил цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Тумандаги “Гулзор” МФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган текстил цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин цехнинг иккинчи қаватида келиб чиққан, вазият назорат остида.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Вазирлик ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берилишини таъкидлаган.