Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари “Солнцепёк”ни махсус операция ҳудудида қандай қўллашмоқда – видео

"Солнцепёк" оғир ўтсочар тизимлари билан душманнинг пана жойлари, кузатувчи пунктлари, артиллерия позицияларига зарба берилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округнинг махсус ҳарбий операция ҳудудидаги ТОС-1А "Солнцепёк" оғир ўтсочар тизимларининг иши акс этган видеони кўрсатди.
Таъкидланишича, бу қурол билан душманнинг пана жойлари, кузатувчи пунктлари, артиллерия позицияларига зарба берилмоқда.
ТОС-1А "Солнцепёк" - Россиянинг энг кучли қуролларидан бири бўлиб, тизим пиёда ва зирҳли техникани қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.
У 24 та 220 миллиметрли термобарик ва ёндирувчи снаядлар билан жиҳозланган бўлиб, 600 метрдан 10 км гача зарба бериш қувватига эга. Термобарик снарядлар газсимон булут ҳосил қилади ва уни портлатиб юборади. Натижада қисқа вақт ичида атрофдаги бутун кислород ёниб кетади. Зарба берилган ҳудудда ҳаво ҳарорати ва босими кескин кўтарилади.
Шу сабабли “Солнцепёк”дан ҳатто бино ичида ҳам омон қолиш имкони камаяди.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.