Қор остида қолган дарахтларни тозалаш ишлари бошланди – видео

Табиат ресурслари вазирлиги ходимлари дарахтларнинг қалин қордан шикастланишини олдини олиш мақсадида уларнинг шохларидаги қорларни тушириш ишларини олиб боришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Пойтахтда қор остида қолган дарахтларни тозалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Вазирлик ходимлари дарахтларнинг қалин қордан шикастланишини олдини олиш мақсадида уларнинг шохларидаги қорларни тушириш ишларини олиб боришди.

Хабарда фуқароларга баҳорда экилган кўчатларни бемалол қўл билан силкитиб, юкини енгиллаштириш ва уни синмайдиган ҳолатга келтиришда фаол бўлиш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча республиканинг барча ҳудудларида қалин қор ёғди. Барча кўчалар, дарахтлар оппоқ қорга бурканди. Шу муносабат билан жойларда йўлларни қордан тозалаш мақсадида қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Ободонлаштириш ходимлари ҳам йўл четидаги қорларни тозалаш ишларини олиб боришмоқда.