Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинган кийик ҳайвонот боғига топширилди - фото

Кийик автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган бўлган - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонга олиб келинган Европа кийиги Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кийик автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган бўлган. Шу сабабли ушбу ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар у вақтинчалик сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.
Маълумот учун, мазкур кийик йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонларнинг бир тури ҳисобланади ва у CITES конвенциясининг I иловасига киритилган. Бу турларни тижорат мақсадида экспорт, реэкспорт ва импорт қилиш тақиқланади.
1 / 2
2 / 2