ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. НAТОнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони, AҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг истеъфодаги адмирали Жеймс Ставридиснинг фикрича, Россия ва Украина қишдан кейин тинчлик музокараларига қайтиши мумкин.
“Aфсуски, музокаралар олиб бориш мумкин бўлган биринчи имконият қишдан кейин пайдо бўлади”, - дея Ставридиснинг сўзларини келтирмоқда “Newsweek”.
Собиқ ҳарбийнинг сўзларига кўра, музокараларга қайтиш 2023 йил ўрталарида кутилмоқда.
Aввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украина муаммосини музокаралар йўли билан ҳал қилишга тайёрлигини, мақсадларга тинч йўл билан эришиш афзалроқ вариант эканини айтганди. Бироқ у Украинада Россия томони билан музокаралар олиб боришни тақиқловчи қонун мавжуд экан, музокаралар ўтказишни имконияти йўқлигини таъкидлаганди.