Ишончли хабарлардан фейклар кўп - Кремль Туркиянинг Украинага қурол етказиб бериши ҳақида

Ишончли ва рост хабарлардан кўра фейклари кўпроқ. Шунинг учун, буларнинг барчасини диққат билан кузатиб борамиз, деди Песков.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Туркия Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришни бошлагани ҳақидаги хабарларга ишониш қийин, Кремль вазиятни кузатмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россия ва Туркия ҳамкор эканини эслатган ҳолда маълум қилди.

“Бу ерда, албатта, бу хабарларнинг ишончлилиги ҳақида гапириш қийин. Биласиз, ишончли ва рост хабарлардан кўра фейклари кўпроқ. Шунинг учун, албатта, биз буларнинг барчасини диққат билан кузатиб борамиз”, - деди Песков.

Песков Туркиянинг Украинага "Bayraktar" дронларини етказиб беришини эслатиб ўтди ва Туркиянинг НAТО аъзоси сифатида “ўз мажбуриятлари борлигини” қайд этди.

“Шу билан бирга, бизни Туркия билан ўзаро манфаат, ўзаро тушуниш, ўзаро ҳурмат ва энг мураккаб муаммоларни муҳокама қилишга тайёр бўлишга асосланган ҳамкорлик муносабатлари ҳамон бирлаштиради”, - деди Песков.

Aввалроқ “Foreign Policy” нашри AҚШ ва ЕИ вакилларига таяниб, Туркия 2022 йил ноябридан бери Украинага Aмерика намунасидаги кассетали ўқ-дорилар етказиб бераётгани ҳақида хабар берган эди.