Британияда янги муаммо ҳақида бонг уришди

Шифокорнинг таъкидлашича, у бюджет маблағларининг асосий қисмини Киевга йўналтираётган Британия ҳукумати устуворликларининг тўғрилигига шубҳа қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Британиялик шифокор Пол Рэнсом “The Argus” газетасига беморларга етарли даражада ёрдам бера олмаётган маҳаллий шифохоналарнинг даҳшатли аҳволи ҳақида гапириб берди.
Чет элда, шу жумладан, Украинада ишлаган шифокорнинг сўзларига кўра, миллий соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати етарли даражада молиялаштирилмаганлик ва ёмон ташкилийликнинг барча чегараларини кесиб ўтган.

“Украина, Грузия, Шри-Ланка, Зимбабве ва мен бўлган бошқа кўплаб жойларда ўз палатасини кутаётган беморлар билан гавжум коридорларни камдан-кам кўраман”, - деди Рэнсом.

Шифокорнинг таъкидлашича, у бюджет маблағларининг асосий қисмини Киевга йўналтираётган Британия ҳукумати устуворликларининг тўғрилигига шубҳа қилади.

“Баъзида Брайтондан келган хабарларимни ўқиганимда, инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини чет элдаги можаро мамлакатларига эмас, балки Сассексдаги каби Британия шифохоналари коридорларига йўналтиришимиз керакдек туюлади”, - деди у.

Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар қўлланилиши ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сиёсати туфайли энергия нархининг ошиши ва инфляциянинг ўсишига дуч келмоқда. Бу иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига, шунингдек, ижтимоий таъминотга ҳам таъсир кўрсатди. Қўшма Штатлар ва Европа давлатлари сўнгги ўн йилликлардаги рекорд даражадаги инфляцияга дуч келмоқда.