Байденнинг офисидан топилган махфий ҳужжатлар Украинага тегишли – ОАВ

Таъкидланишича, ҳужжатлар 2013-2016 йилларга тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Вашингтондаги таҳлил марказидан топилган Жо Байден вице-президентлиги даврига оид махфий ҳужжатлар Украина ва Эрон бўйича разведка маълумотларини ўз ичига олган, деб хабар берди CNN.

“Ўтган йилнинг кузида Байден вице-президентлик давридаги шахсий идорадан топилган махфий ҳужжатлар орасида разведка маълумотлари ва Украина, Эрон ва Буюк Британия бўйича брифинглар материаллари ҳам бор эди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳужжатлар 2013-2016 йилларга тегишли.
Aввалроқ АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлар унга алоқадор Вашингтондаги таҳлил марказидан топилгани ҳақида хабар берилганди.
AҚШ етакчиси вице-президент бўлган даврга оид материаллар ноябрь ойи бошида бўлиб ўтган оралиқ сайловлар арафасида унинг ишончли шахслари томонидан топилган. Ҳужжатлар зудлик билан миллий архивга топширилган, бироқ Aдлия вазирлиги уларнинг шахсий идорага қандай кириб қолганини текширмоқда.