Тунда Тошкент кўчаларига қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди - видео

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўрамоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Кеча тунда Тошкент йўлларини қордан тозалаш мақсадида қум-туз аралашмаси сепилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) хабар берди.
Қайд этилишича, йўлларини қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида амалга оширилиб, музламалар ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида йўлга қум-туз аралашмаси сепилди.
Тошкент вилоятида ҳам йўлларга қум-туз аралашмаси сепилиб, музламаларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.
ЙҲХХ барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраган.