Тошкентда айрим транспортлар ҳаракати узайтирилиб, бепул автобуслар йўлга қўйилади

Эндиликда 12 январь кунидан бошлаб, Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи бир қатор транспорт воситалари “Food city” савдо мажмуаси автошоҳбекатигача ҳаракатланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Тошкентдаги Қўйлиқ бозори орқали ҳаракатланувчи айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати узайтирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
12 январдан бошлаб Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи бир қатор транспорт воситалари “Food city” савдо мажмуаси автошоҳбекатигача ҳаракатланади.
Ҳаракатланувчи транспортлар:
39, 45, 110, 122, 130-сонли 5 та автобус;
8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли 10 та йўналишли такси.
Қўйлиқ бозори орқали ҳаракатланувчи айрим автобус ва йўналишли таксилар ҳаракати узайтирилди
Қайд этилишича, мазкур ҳаракатлар бозор атрофидаги мавжуд тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, бунга Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоҳкўчаси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳам сабаб бўлган.
Бундан ташқари, “Food city” савдо мажмуаси маъмурияти йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 6 та жадвал асосида бепул автобус ҳаракатини йўлга қўйган.
Улар “Food city савдо мажмуаси – Қўйлиқ 7-метро бекати” йўналишида ҳаракатланади.
Тошкентга янги автобуслар келтирилди: Улар қайси йўналишларда ҳаракатланади?