ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар хизмат кўрсатиш объектлари борасидаги фикрларини махсус сўровнома орқали билдиришлари мумкин. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
“Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази” давлат унитар корхонаси ўзининг расмий веб-сайтида туристларнинг жойлаштириш воситаларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун сўровнома жорий қилган.
Сўровномада қуйидагилар бўйича ўз фикр билдириш имконияти яратилган:
умумий овқатланиш объектлари;
зиёрат объектлари;
маълумот берувчи объектлар;
кўнгилочар объектлар;
яшаш жойида хизмат сифатини баҳолаш сўровномаси;
транспорт ва даволаш-соғломлаштириш объектлари.
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидаги хизмат кўрсатиш сифатидан норози бўлган меҳмонлар махсус ҳаволаси орқали ўз таклиф ва эътирозларини билдиришлари мумкин.
Шунингдек, сайёҳлар ўз таклиф ва эътирозларини тизимга юкланган фото ёки видеофайллар кўринишида қолдириш имкониятига эга.