НАТОнинг Киевга ҳарбий ёрдами янги даражага чиқди
Йил бошидан НАТО Россияга қарама-қаршиликка катта пул тикмоқда – альянснинг бир нечта давлатлари Киевга оғир зирҳли техникани ваъда қиляпти.
SputnikҲозирча гап жанговар пиёда машиналари, ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари ва доирали танклар ҳақида кетмоқда. Аммо, айрим мамлакатлар янада жиддийроқ техника етказиш ниятида.
“Саҳродаги бўрон” ветерани
Оқ уй Украинага навбатдаги (ҳозирча энг йирик) 3,75 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлади. Унга кўра, Киев 100 та ғилдиракли М113 зирҳли транспортёрлари, 200 га яқин ғилдиракли йўлтанламас автомашиналари, 105 мм калибрли 36 та шатакка олинадиган гаубицалар, турли калибрли ўқ-дорилар, жиҳозлар ва ускуналар қабул қилиб олади.
Рўйхатда 50 та M2 Bradley пиёда аскарлар жанговар машиналари жанговар комплектлари билан ҳам бор. Ғарбнинг бундай даражадаги бронетехникаси ҳали тўқнашув майдонида бўлмаган.
M2 Bradley АҚШнинг қуруқлик қўшинлари қуроллар сафига 1981 йилда киритилган ва ҳамон Америка армиясининг ҳаракатдаги тойчоғи ҳисобланади. Ундан турли кампанияларда фойдаланилган. Анча ишончли, қудратли ва ҳимояланган, кечаю-кундуз ишлашга қодир бўлган қурол сифатида тавсия қилинади. Бортига олти нафар десантчи сиғиши мумкин, 25 миллиметрли автоматик пушка, пулемёт, шунингдек, TOW танкка қарши бошқариладиган ракета билан жиҳозланган. Шу туфайли М2 бронетехника қирувчиси сифатида донг таратган. “Саҳродаги бўрон” вақтида Bradley Абрамсларга қараганда анча кўпроқ Ироқ танкларини йўқ қилган.
Маълумки, украинларга M2A2 ODS модификациясидаги 50 та жанговар пиёда машиналари ажратилган. У Ироқ кампаниясини ҳисобга олган ҳолда 1990 йилларда ғилдиракларга ўрнатилган. Янгиланишнинг энг муҳим элементи - FBCB2 (Force XXI Battle Command Brigade and Below) – жанговар ахборот –бошқариладиган тизими. Тизим барча сунъий йўлдошлар ва жанговар бўлган шундай ускуналар билан разведка маълумотлар алмашишга имкон беради. FBCB2 компьютер дисплейида дўст ва душман кучларининг жойлашувини ер юзига қараб кўрсатади.
Албатта 50 тагина бундай машина Украина Қуролли Кучларини тармоққа асосланган армияга айлантира олмайди. Бироқ, америкаликлар ўз қуроллари Россия қуролларига карши қандай курашаётганини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. Агар тажриба муваффақиятли дея тан олинса, АҚШ ўз мудофаа салоҳиятига ҳеч қандай зарарсиз, ушбу машиналарни етказиб беришни кўпайтиради. Сақлаш базаларида М2 эски модификациясидаги 2 мингта машиналари шунчаки турибди.
Берлин ва Париждан
Янги таъминот ҳақида Германия ҳам маълум қилди. Берлин йилнинг биринчи чорагида Украина Қуролли Кучларига 40 та Marder жанговар пиёда машиналарини етказиб беришни бўйнига олди. Ушбу қарор Бундестагда катта танқидларга учради. Германиянинг Христиан-демократик иттифоқи депутати Хеннинг Оттенинг айтишича, “энди Бундестаг ўз омборларини қуруқ қолдиришга мажбур бўлмоқда, техника эса шундоқ ҳам энг ёмон ҳолатда”.
Унда яп-янги Puma жанговар пиёда машиналари билан бўлган можаро ҳам эслатиб ўтилган. Ўшанда машиналарнинг жуда кўпи жанговар ҳаракатларга сифатсиз деб топилган эди.
Marder қуроллар сафига 1970-йилларда қабул қилинган. Бироқ, қурол сифатида 2009-2011 йилларда Афғонистонда ўзини кўрсатган. Бундесвер аскарлари унинг яхши ҳимояланганлиги, 20 миллиметрлик танкка қарши пушкасининг юқори ўт очиш қудрати ва Milan танкка қарши бошқариладиган ракетаси туфайли қадрлашади.
УҚКга айнан қайси модификацияси юборилиши ҳақида маълумот очиқланмаган. Энг сўнггиси бўлиши эса амри маҳол. Энг сўнгги ва замонавий Marder A5 ва Marder A5A1 моделлари Германия армиясининг ўзида 100 тадан кўпроқ, холос. А3 ва А4 моделлар эса ўттиз ёшдан ошган. Аммо, А3 ҳам 30 миллиметрлик БМП-2 пушкаси билан зирҳли техникалар орасида мустаҳкам туриб бериши мумкин, шу сабабли уни бу рўйхатдан чиқармаган маъқул.
Ўз навбатида французлар ғилдиракли енгил АМХ-10R танкалари билан сахийлик қилишмоқчи. 1981 йилда фойдаланишга топширилган, танк минораси ва 105 миллиметрли қуролга эга ушбу зирҳли машиналар кўплаб оловли нуқталарда жанг қилган. Қуролнинг кучи нафақат енгил зирҳли транспорт воситалари, балки кўпроқ ҳимояланган нишонлар билан ҳам курашиш учун етарли. 6х6 ғилдиракнинг жойлашиши, юқори илгаклари ва 300 от кучига эга двигатель жанг майдонидаги позицияларни тезда ўзгартиришга имкон беради.
“Юқори технологик вариантлар”
НАТО юборадиган қуроллар сафини кенгайтиришга тайёр. Украинага янги намуналарни йил сўнггида жўнатишлари мумкин, дейди Жаҳон қурол савдосини таҳлил қилиш маркази директори Игорь Коротченко.
“Қуроллар билан биргаликда кадрларни ҳам тайёрлашмоқда, Тушуниш керак: махсус ҳарбий операцияни узайтириш шунга олиб келадики, Ғарб юқори технологик тизимлар билан бошқа вариантлар ишлаб чиқараётган бўлиши мумкин. Қуроллар оқими тўхтамайди. Бундан ташқари, Американинг ҳарбий саноат комплекси НАТОнинг йўқотишларини қоплаш учун бутун қувват билан ишга туширилмоқда”, - дейди у.
Энди танклар ҳақида ҳам баралла гапиришмоқда – аслида ярим йил илгари бу эҳтимолни кескин рад этишар эди. The Wall Street Journal ёзишича, Польша ўзининг Германияда ишлаб чиқарилган "Leopard 2" алоҳида танк батальонини юборишга тайёр. Энди Варшава шошилинч равишда немис автомобиллари паркини Америка ва Жанубий Корея автомобилларига алмаштирмоқда. Тўғри, улар иттифоқдошларнинг ҳатти-ҳаракатларига қараб иш тутишади.
Афтидан, Хельсинкидан ҳам ёрдам кутилмоқда. Ҳали Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлишга улгурмаган Финляндия ҳукумати агар бошқа мамлакатлар Киевга танклар юборса, мамлакат ҳам 30 та "Леопард 2" юбориши ва қараб турмаслигини маълум қилди.
Душанба куни эса Sky News телеканали хабар беришича, Буюк Британия Challenger 2 танкларини жўнатиш ҳақида ўйламоқда. Абрамслар борасида эса Вашингтон ҳозирча сукут сақлаяпти.
Ғарб томонидан оғир зирҳли техникалар етказиб берилиши Россиянинг жанговар вазифаларини мураккаблаштириши мумкин. Агар аввал танклар бўйича устунлик Москва томонда бўлган бўлса, НАТО машиналари бунга етиб олиши мумкин. Бироқ, таъминот ҳажми ҳам аввал бўлгани каби фронтдаги вазиятга боғлиқ бўлиб қолаверади.