ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси Бирлашган Араб Амирликларини (БАА) 0:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Фужайрадаги йиғин доирасида БАА U-23 жамоасига қарши дастлабки учрашувини ўтказди.
Тимур Кападзе шогирдлари беллашувда ишончли ҳисобда ғалабани қўлга киритишди. Голларга Отабек Жўрақўзиев ва Сарвар Шарипов муаллифлик қилди.
Учрашув ўртоқлик мақомида бўлганлиги сабабли бош мураббий ҳар иккала бўлимда 11 нафардан футболчини майдонга туширди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг биринчи бўлим учун таркиби: Абдуҳамидилло Набиев, Элдор Бегимов, Беҳзод Шамсиев, Жалолиддин Содиқов, Одилбек Абдумажитов, Абдурауф Бўриев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жасурбек Жалолиддинов, Алишер Одилов, Русланбек Жиянов, Отабек Жўрақўзиев.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг иккинчи бўлим учун таркиби: Шукрон Юлдашев, Асадбек Раҳимжонов, Аҳмадулло Муқумжонов, Шаҳзод Таиров, Сардор Маҳмудов, Нодир Абдуҳолиқов, Сарвар Шарипов, Фаррух Мухторов, Тимур Мамасидиқов, Маҳмуд Жўрабоев, Муҳаммадали Ғиёсов.