“UzAuto Motors” автомобиллар учун шартнома беришни яна бир неча кунга тўхтатди

Компания 4 январь куни ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш муносабати билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни вақтинча тўхтатганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. “UzAuto Motors” компанияси ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси билан боғлиқ ишлар яна бир неча кунга узайишини маълум қилди.
4 январдан шу муносабат билан шартнома тузиш, автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилганди. Бу 4-5 кун давом этиши қайд этилганди.
Компания истеъмолчилар янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг олдиндан тўлов қилишлари мумкинлигини эслатган. Автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади.
Эслатиб ўтамиз, “UzAuto Motors” декабрь ойида "Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатган эди.