ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Украинанинг энг жирканч неонацистларини хорижлик кураторлари уларни бошқа мамлакатларда давлат тўнтариши ва қўпорувчилик уюштиришга жалб қилишга уриниш учун қутқариб қолиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
“Украина неонацист жиноятчилари муқаррар равишда жазоланади. Аммо уларнинг кураторлари энг жирканчларини бошқа мамлакатларда қўллаш, жумладан, давлат тўнтаришини ташкил қилиш ва қўпорувчилик вазифаларини бажариш учун сақлаб қолишга ҳаракат қилиши мумкин”, - деди у.
Патрушевнинг айтишича, бундай схема фашистлар Германиясининг мағлубияти пайтида ишлаб чиқилган.
“1948 йилгача AҚШнинг Стратегик хизматлар бошқармаси деб аталган Марказий разведка бошқармаси янги немис махсус хизматларини яратиш учун Aбвер ва Гитлер рейхининг Император хавфсизлиги бошқармасининг собиқ ходимларидан фаол фойдаланган”, - дея қўшимча қилди Патрушев.
Урушдан кейинги йилларда америкаликлар нацист жиноятчиларни қуролларнинг янги турларини, жумладан, оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиб бериш воситаларини яратишда фаол иштирок этган.