ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Тошкент автобус паркига 16 та янги MAN автобуслари келтирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, янги автобуслар 6 та йўналишда ҳаракатланади.
Автобуслар
© Тошшаҳартрансхизмат
Ҳаракат йўналишлари:
4 донаси 28-сонли “Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси”;
4 донаси 13-сонли “Изза мавзеси – Тошкент МУМ”;
1 донаси 91-сонли "Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати”;
1 донаси 118-сонли “Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо”;
3 донаси 87-сонли “Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси”;
3 донаси 88-сонли “Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 475 кмга яқин 34та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилиши маълум қилинган эди. Бу йўлакчаларда автобуслардан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкин. Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.