Санкциялар Россияга узоқ муддатли фойда келтиради – иқтисодчи

Россияга нисбатан Ғарб томонидан киритилган санкциялар иқтисодни илдамроқ, самаралироқ ривожланишга ундайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Санкциялар Россияга узоқ муддатли фойда келтиради, акс ҳолда биз бўшашиб кетамиз, деб ҳисоблайди иқтисодчи Валентин Катасонов.
“Совуқ уруш даврида “темир парда” деган ибора пайдо бўлган эди. Ўша темир пардани ҳам СССР эмас, айнан Ғарб давлатларни СССРни чеклаб туриш мақсадида жорий этган. Умуман олганда, энг биринчи санкциялар Ғарб давлатлари томонидан (АНТАНТА) янги ташкил этилган Совет Иттифоқига нисбатан 1917 йилдаёқ киритилган. Бу Болтиқ денгиз портлари орқали савдо қилишни тақиқлаш бўлган кейинчалик улар кенгайтирилган.
Совет Иттифоқига дастлаб бу қийин бўлган, лекин кейинчалик бу жуда яхши стимулга (рағбатлантирувчи омил) айланган. Барча керакли саноат маҳсулотларини мамлакат ичида ишлаб чиқариш учун кучли стимул бўлган. Натижада 1930 йиллларда индустриализация содир бўлган. Яъни мамлакат тезлаштирилган суръатда саноат ривожлантирилган, ихтисослашган саноат шаҳарлари қурила бошлаган. Агар мана шу индустриализация бўлмаганида, ким билади, биз Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўла олардик ёки йўқми...
Бугун Россияга қарши киритилган санкциялар ҳам, албатта, бизнинг иқтисодимизни соғломлаштиришга, тезроқ ривожланишга олиб келади. Акс ҳолда биз яна бўшашиб ҳаммма нарсани ташлаб қўйишимиз мумкин. Шуни учун мен санкциялар яна бироз узоқроқ чўзилишини истаган бўлардим”, - дейди эксперт.
МГИМО профессори иқтисодчи Валентин Катасонов билан тўлиқ интервьюни рус тилида томоша қилишингиз мумкин.