Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиялик миномётчилар Запорожье йўналишидаги вазият ҳақида сўзлаб беришди - видео

Запорожье йўналишида Россия миномётлари душманга ўт очиш учун доимий жанговар шай ҳолатида турибди.
Sputnik
Россия Қуролли кучларининг миномётлари Запорожье йўналишида фронтнинг олдинги чизиғидаги ҳарбийлар позициясини ҳимоя қилиш учун ўт очишга шай ҳолатда турибди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.

“Миномётлар ўт очиш учун доимий жанговар шай ҳолатида. Олдиндаги позицияларимизни ҳимоя қиламиз. Душман ҳаракатланиши ва бизнинг бўлинмаларга хавф туғилиги биланоқ, биз дарҳол ўт очамиз”, - деди Россия армияси бўлинмаларидан бирининг қўмондони.

24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.