Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида баҳорий гуллар очилди – фото

Зарафшон миллий табиат боғи ва Сурхон давлат қўриқхонасида ёғингарчилик ва илиқ ҳаво сабабли ўсимлик дунёсида вегетация ҳолати содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Зарафшон миллий табиат боғи ва Сурхон давлат қўриқхонасининг айрим ҳудудларида баҳорий гуллар очилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, ёғингарчилик ва илиқ ҳаво сабабли ўсимлик дунёсида вегетация ҳолати содир бўлган.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Панжоб массивида олма тупларида мавсумга хос бўлмаган давр учун "эрта куртак ёзиш" ҳодисалари кузатилган эди. "Алдамчи баҳор" ушбу олма дарахтларида куртак ёзиш даврини тезлаштирган.