Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги парвозлар қайта тикланмоқда

Орадан уч йил ўтиб Тошкент–Пекин йўналишидаги парвозлар қайта тикланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкент–Пекин–Тошкент йўналиши бўйича парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.
Эртага, 10 январь куни, илк парвозни амал ошириш режалаштирилган.
Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЗР тест натижаси керак бўлади.
“Uzbekistan Airways” сайтидаги маълумотларга кўра, чипта нархи 6,7 миллион сўмдан бошланади. Кейинги рейс 17 январга мўлжалланган. Рейслар ҳар ҳафта сешанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатнов коронавирус пандемияси сабаб 2020 йил февралида вақтинча тўхтатиб қўйилганди.