ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Ҳаж ва умра хизматлари халқаро кўргазмаси ва анжуманида иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда 2023 йилги ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Саудия Арабистони
© Мусулмонлар идораси
Мулоқот давомида Ўзбекистон томони мазкур ташриф натижасида ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш асосий мақсад эканлиги маълум қилинди.
Вазир Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонга сафар қилишда визасиз тизим жорий этилгани ва ушбу имкониятларни Саудия Арабистонида кенг тарғиб этиш яхши натижа беришини билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилгани хабар қилинган эди.