Ўзбекистон энг кўп Қозоғистон ва Россияга қовун-тарвуз экспорт қилди

Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 53,8 минг тоннага кўпайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 16 та давлатга қиймати 33,2 млн долларга тенг бўлган 135,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 53,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
• Қозоғистон – 58,2 минг тонна;
• Россия – 28,1 минг тонна;
• Қирғизистон – 27,2 минг тонна;
• Тожикистон – 14,5 минг тонна;
• Латвия – 2,8 минг тонна;
• Беларусь – 2,4 минг тонна;
• Германия – 868 тонна;
• Польша – 684 тонна.