ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари билан ўзаро товар айланмаси учдан бир бараварга кўпайди. Бу ҳақда Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳозирги пайтда МДҲ доирасидаги ҳамкорлар билан ҳамкорликни уч йўналишда: сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантирмоқда. Тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантириш ва МДҲ маконида транспортнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш устувор вазифалардир,.
Таъкидланишича, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, озиқ-овқат, энергетика ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини кучайтирган. 40 дан ортиқ кўп томонлама шартномалар имзолаган, шунингдек, МДҲнинг 23 та тармоқ органларига аъзо бўлган. 1000 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилган.