ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. 2023 йил июнь ойидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя эҳтиёжлари учун маҳсулотларни мажбурий сертификатлаш жорий этилади.
Ушбу талаб ЕОИИ кенгаши қарори билан тасдиқланган “Фуқаро мудофааси ва табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар хавфсизлиги тўғрисида”ги Евроосиё иқтисодий иттифоқининг техник регламентини ўз ичига олади.
Ҳужжат Фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича Бутунроссия илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва 2023 йил июнь ойидан кучга киради.
Қайд этилишича, техник регламент Россия, Беларусь, Қозоғистон, Aрманистон ва Қирғизистон ҳудудида амал қилади.