Авиаташувчиларга ички туризм учун субсидия ажратиш муддати узайтирилди

Авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиачипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонда авиаташувчиларга ички туризм учун субсидия ажратиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиачипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади (илгари 2022 йил 1 июнгача эди).
Маълумот учун, авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қайтариш тартиби белгиланган.