Пермь аэропортида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди - видео

Бугун "Победа" авиакомпаниясининг самолёти Пермдаги “Болшое Савино” аэропортида парвоз учун тезлашиш бошланганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв - Sputnik. Пермь аэропортида самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Бу ҳақида маҳаллий манбааларга асосланиб Russsia Today хабар қилмоқда.
Ҳодиса 8 январь, якшанба куни эрталаб, Перм-Москва йўналиши бўйича ДР 6512 рейсини амалга ошираётган Боинг 737-800 самолёти учиш бошланишида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. 183 нафар йўловчи ёки экипаж аъзоларидан ҳеч бири жабрланмаган, самолётнинг ўзи ҳам зарар кўрмаган.
Йўловчилар аэропорт терминалига олиб кетилган. Ҳозирда борт учиш-қўниш йўлагидан самолёт тўхташ жойига эвакуация қилинмоқда. Болшое Савино аэропорти учиш-қўниш йўлаги бўшатилгунча рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш учун ёпиқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Онлайн таблога кўра, Москвага соат 06:00да парвоз қилиши керак бўлган парвоз маҳаллий вақт билан 10:30 га кечиктирилган.