ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида хорижга чиққан. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ўзбекистонлик талабалар ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар:
• Қирғиз Р. – 52 291 киши;
• Тожикистон – 47 213 киши;
• Россия – 13 128 киши;
• Қозоғистон – 10 646 киши;
• Туркия – 5 265 киши;
• Жанубий Корея – 4 645 киши;
• АҚШ – 987 киши;
• Буюк Британия – 971 киши;
• Беларусь Р. – 928 киши;
• Германия – 772 киши.