ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида 35 та хорижий давлатдан қиймати 23,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,2 минг тонна шампун импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Шампун импорти 2021 йилнингмос даврибилан солиштирилганда 1,7 минг тоннага камайган”.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп шампун импорт қилган асосий давлатлар:
• Россия – 3,2 минг тонна;
• Туркия – 1,6 минг тонна;
• Руминия – 1,4 минг тонна;
• Корея – 527 тонна;
• Франция – 201 тонна;
• Хитой – 187 тонна;
• Ҳиндистон – 170 тонна;
• Италия – 114 тонна.