Ҳабиб Нурмагомедов ММА’даги фаолиятини якунлади

Ҳабиб вақтини оиласига бағишламоқчи, дейилади хабарда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Енгил вазн тоифасида собиқ Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов аралаш жанг санъатидаги (ММА) фаолиятини якунлади.
“Бу унинг мураббийлик карьерасига ва ММА билан боғлиқ барча нарсаларга тегишли. Бунга сабаб – Ҳабиб вақтини оиласига бағишламоқчи”, дейилган хабарда.
Нурмагомедов 2020 йил октябрь ойида Жастин Гэтжи билан жангдан сўнг профессионал даражадаги чиқишларини якунлаган эди. Спортчи профессионал даражада 29 та жанг ўтказган ва бирор марта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган.