Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қўшинлари яқин орада Соледардан чекинади – ЛХР

Украина ҳарбийлари Артёмовск ва Соледар туманларида жиддий йўқотишларга учраган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Украина қўшинларига Соледардан чекинишга буйруқ берилди, деди Луганск халқ республикаси полицияси полковниги Виталий Киселёв Киев ҳарбийлари сафидаги манбаларга таяниб. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Telegram каналида у “яқин келажакда душман Соледар ва унинг атрофидаги қишлоқларни тарк этади” деган фикрни билдирди.

“Душман манбалари Украина Қуролли кучлари чекиниш буйруғини олганини тасдиқлайди”, - деди Киселёв.

Аввалроқ Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина қўшинлари Артёмовск ва Соледар туманларида жиддий йўқотишларга учраганини маълум қилганди. Артёмовск ва Соледар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.