Самарқанд кўчаларида ҳушёрликка чорловчи ЙТҲ акс этган видеолар намойиш этилмоқда - видео

Самарқанд кўчаларига ўрнатилган мониторларда аянчли йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеолавҳалар намойиш этиш бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Самарқанд кўчаларида ҳайдовчилар ва пиёдаларни ҳушёрликка чорловчи видеолар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳар кўчаларида ўрнатилган мониторларда аянчли йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеолавҳалар намойиш этиш бошланди. Бундан кўзланган мақсад - йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳушёрликка чорлаш.
Маълумот учун, ўтган йилнинг ўн ойи давомида мамлакатда 7 минг 636 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 1 минг 931 таси ўлим билан якун топган. Айнан йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмагани оқибатида 3 минг 980 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.