Терапевт, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Хухревнинг айтишича, агар ҳаво ҳароратининг пасайишида қўллар совуқ бўлса, бу нормал ҳолат.
Қўлларнинг ҳарорати ҳар бир инсон организми индивидуаллигига боғлиқ. Баъзи инсонлар об-ҳавонинг энг оддий ўзгаришларига ҳам таъсирчан бўлишади. Бироқ, агар қўллар иккисида икки хил ҳарорат бўлса бу касаллик аломати бўлиши мумкин.
Бунда қўллар кутилмаганда совуқ қотади, оғрийди, ҳамда қўл ранги ҳам ўзгариши мумкин. Шифокорнинг айтишича, бу Рейно синдромининг (бу оёқ ва қўлларнинг периферик томирлари (асосан бармоқлар) шикастланадиган патология. Қўлларда ҳарорат, стресс ва бошқа омилларнинг ўзгариши билан қўзғатилган аниқ спазм ва қон айланишининг бузилиши) аломати бўлиши мумкин.
Ушбу ҳолатда шифокорга мурожаат қилиш зарур.