Ўзбекистонда қишки спорт мактаби очилади

Мактабда ўқувчилар спортнинг фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей турларига жалб этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Республика қишки спорт мактаби 2024/2025 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ҳукумат қабул қилган 3-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат билан қишки спорт турлари бўйича ташкил этилаётган республика ихтисослаштирилган спорт мактабининг асосий вазифалари белгиланди.
Унга кўра, мактаб республика ва минтақавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларнинг қишки спорт турлари бўйича мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларини олиб боради.
У мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
Мактабни ташкил этиш ва спорт иншоотларини қуришда фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, ҳоккей билан ўқувчиларнинг доимий машғулот ўтказишлари учун замонавий ёпиқ муз саройи ва очиқ спорт майдони ҳамда махсус тренажёр залига эга бўлиши лозим.