ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қалин туман Наманган ва Фарғона аэропортларининг фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Шундай қилиб, "Uzbekistan Airways" HY9821 (Наманган — Иркутск), HY9822 (Иркутск — Наманган), HY94 (Наманган — Тошкент) рейслари кўчирилди.
HY670 (Новосибирск — Фарғона) рейси Тошкентдаги захира аэродромга жўнаб кетди. HY086 рейси (Фарғона — Тошкент) бекор қилинди.
Шунингдек, Фарғона аэропортида кўриш ёмонлиги туфайли UTair UT790 (Фарғона — Москва) авиакомпаниясининг парвозини кейинга қолдиришга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келган эди.