Мактабларда ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган талаблар ўзгартирилди

Бир йил давомида ўқув ҳафтаси 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2 – 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.
Ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:
1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
2 – 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
5 – 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
10 – 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак.
Қайд этилишича, бир йил давомида ўқув ҳафтаси 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2 – 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмайди