Давлат ҳокимияти органларининг ОАВдаги фаоллиги бўйича рейтинги эълон қилинди

Якуний рейтинг Ўзбекистондаги 30 та вазирлик ва давлат қўмиталарининг фаолиятини ўрганишни ўз ичига олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг миллий ОАВлардаги медиафаоллиги бўйича рейтингини тузди.
2022 йилнинг 31 декабрь ҳолатига кўра тузилган мазкур рейтинг Ўзбекистонда етакчи ҳисобланган 50 та ОАВда эълон қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг таҳлилига асосланади. Якуний рейтинг Ўзбекистондаги 30 та вазирлик ва давлат қўмиталарининг фаолиятини ўрганишни ўз ичига олади.
Якуний кўрсаткичларни тузишда у ёки бу вазирлик фаолияти тўғрисида эълон қилинган оригинал материаллар, эълон қилинган ахборотнинг аудиторияси, тури, тоналлиги (салбий, нейтрал ёки салбий), ахборотга нисбатан изоҳлар сони, кўришлар сони ва бошқалар инобатга олинди.
Якуний рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
Рейтинг государственных органов по медиактивности
2023 йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг медиафаоллиги бўйича рейтингини тузиш бўйича ишларни давом эттириш ҳамда мониторингни қисқа муддатларда амалга ошириш режалаштирилмоқда.