ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистонда товар ва хизматлар бозорларидан 27 тасида монополия шаклланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Қўмита Ўзбекистондаги товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳитини баҳолаш, истеъмолчиларнинг танлов имкониятларини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлаш мақсадида, 2022 йил давомида жами 262 та товар ва хизматлар бозорларини таҳлил қилган.
Шундан, 61 та бозорлар тўлиқ 201 тасида экспресс таҳлил ишлари амалга оширилган.
Таҳлил натижаларига кўра, 27 та бозор монополлашган бўлиб, 18 та бозорда рақобат муҳити шаклланиб янги иштирокчилар фаолият юритмоқда. Шунингдек, 19 та бозордаги рақобат муҳитини ривожлантириш юзасидан тегишли таклифлар Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдолар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига тақдим этилган.