Шаҳзода Гарри Афғонистонда 25 нафар инсонни ўлдирганини тан олди

Британия шаҳзодаси Гарри Афғонистонда ҳарбий хизмати давомида 25 нафар инсонни ўлдирганини тан олди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв – Sputnik. Британия шаҳзодаси Гарри Афғонистондаги ҳарбий хизмати давомида 25 нафар инсонни ўлдирганини тан олди. Бу ҳақида Sky News нашри шаҳзоданинг мемуар китобидаги маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Шаҳзоданинг “Spare” (“Заҳирадаги” - таҳр) хотиралар китоби чиқиши 10 январга режалаштирилган.

“Мен нечта душман жангчиларини ўлдирганимни аниқ сонини айта оламан. 25 нафар. Мен бундан ҳузурланмаганман, бироқ уялмаганман ҳам”, - дея китобдан парча келтирилади.

Британия шаҳзодаси Афғонистонда икки йил ҳарбий хизмат ўтаган.