ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Талабаларнинг қишки таътил даври узайтирилгани муносабати билан темир йўл чипта суммасини тўлиқ қайтариб олиш ёки бошқа санадаги поездга чиптани алмаштириш имконияти яратилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.
Қайд этилишича, чегирма асосида харид қилинган чипталарни темир йўл чиптаҳоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади.
Шунингдек, темир йўл чиптахоналаридан харид қилинган чипталарни қайтаришда чиптахоналарга мурожаат қилиш ва чипта суммасини тўлиқ олиш ёки бошқа санадаги поездга чиптани алмаштириш ҳам мумкин бўлади.
Чипталарни онлайн қайтариш, алмаштириш тартиби:
Электрон тарзда харид қилинган чипталарни алмаштириш учун chipta.railway.uz сайтига киринг;
Сайтда "Чипталарни қайтариш" бўлимини танланг;
Чиптани қайтаришга розилик билдирилдиринг.
Чипта суммаси 24 соат ичида чипта харид қилинган пластик картага қайтарилади.
⠀Чипталарни 18 январь санасигача 50% чегирма асосида харид қилиш мумкин.