ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. 2022 йилнинг 11 ойида 65,6 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Уларнинг энг кўпи тожикистонликлар. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39,1 минг нафарга ёки 2,5 мартага ошган.
11 ойда даволаниш мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:
• Тожикистон — 34,1 минг киши;
• Қозоғистон — 23,9 минг киши;
• Қирғиз Р. — 6,4 минг киши;
• Россия — 1,1 минг киши;
• Туркия — 37 киши.