ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Коллеж ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.
“Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан, коллежлар ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди”, дейилади хабарда.
2022/2023 ўқув йилида коллеж ва техникумларда тўлов контракт миқдори қуйидагича:
• Соғлиқни сақлаш, Педагогика, Бизнес ва бошқарув, Санъат, Ижтимоий таъминот, Хизмат кўрсатиш, Журналистика ва ижтимоий ахборот — 4 685 400 сўм;
• Табиий фанлар, Транспорт, Муҳандислик иши, Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, Компьютер технологиялари ва информатика, Гуманитар фанлар — 4 521 000 сўм;
• Қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорацияси, Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, Архитектура ва қурилиш, Ҳаётий фаолият хавфсизлиги, Қишлоқ хўжалик техникаси, Ветеринария, Атроф-муҳит муҳофазаси — 4 356 600 сўм.
Аввалроқ Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.