ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Украина G20 саммитида иштирок этишга таклиф қилинмади, деди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи.
G20 нинг навбатдаги йиғилиши 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтади.
“G20 аъзолари ва биз махсус таклиф қилишни режалаштираётган давлатлар эълон қилинди. Менимча, Украина бу рўйхатда йўқ. Агар бу борада қандайдир ўзгаришлар бўлса, мен албатта (бу масалага – таҳр.) қайтаман ва сизни хабардор қиламан”, - дея Багчининг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Ҳиндистоннинг G20 раислиги ноябрь ойининг охиригача давом этади.
Маълумот учун, 2022 йилда G20 саммити Индонезиянинг Бали оролида ўтказилди. Унга “Катта йигирматалик”га кирмасада Украина ҳам таклиф қилинди.