ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Фуқароларнинг 2023 йил январь ойи пенcия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Айтилишича, январь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,4 млн нафар пенсия ва нафақа олувчилар учун талаб этилган маблағлар 5 январь кунига қадар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилиб берилди.
Ўз навбатида 2,6 млн нафар пенсия ва нафақа олувчиларга талаб этилган маблағларнинг 61 фоизи фуқароларга тўлаб берилиши таъминланди.
“2,4 млн нафар фуқароларга пенсия ва нафақа пуллари уларнинг банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди. Нақд шаклда пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 183 минг нафарига ёки жорий ойда тўланиши лозим бўлган маблағларнинг 10 фоизи Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан фуқароларга етказиб берилди”, дейилади хабарда.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия ва нафақа пулларини нақд шаклда олувчиларга жорий ой тўловлари тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилади.