Депутат аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди

Депутат Алишер Қодиров Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклифи билан чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистонда оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Бундай таклиф Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, депутат Алишер Қодиров томонидан билдирилди.
Депутатнинг фикрича, боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми.
Алишер Қодиров
“Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради. Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади”, деб ёзади депутат telegram саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ навбатдан ташқари таътил эълон қилингани муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларнинг иш вақти қисқартирилиши маълум қилинганди. Уларга ойлик тўловлар камайтирилмасдан тўлаб берилади.